Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Портлаш хавфи бўлган муҳитда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан “Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент” тасдиқланди.
Техник регламент инсон ҳаёти ва саломатлигини, мол-мулки ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда истеъмолчиларни чалғитадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида портлаш хавфи бўлган муҳитда Ўзбекистон ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.
Техник регламент талаблари портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг белгиланган рўйхатига нисбатан қўлланилади.
Асбоб-ускуналар портлаш хавфи бўйича хавфсиз ишлаш ва фойдаланиш учун зарур бўлган қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- асбоб-ускуналардан ёнувчи моддаларнинг чиқиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган портлаш муҳитининг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик;
- портлаш содир бўладиган ҳар бир манбанинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, портлаш муҳити алангаланишининг олдини олиш;
- асбоб-ускуналарнинг қўлланиш соҳасига қараб, портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг портлаш хавфсизлигини белгиловчи кўрсаткичлар таснифига.
Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб 6 ой ўтгач амалга киритилади.
Мавзуга оид
14:59 / 04.03.2025
Техник регламентларни ишлаб чиқиш тартиби тасдиқланди
08:20 / 18.01.2025
Қишлоқ транспорт воситалари хавфсизлигининг техник регламенти тасдиқланди
11:39 / 08.01.2025
Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланди
14:05 / 26.06.2024