Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада АҚШ, Колумбия ва Украина фуқаролари бўлган 7 киши ҳибсга олинди
Николас Мадуро уларни теракт уюштиришни режалаштирганликда айблади. 10 январ куни учинчи бор президентлик сайловларида ғалаба қозонган Мадуронинг инаугурацияси бўлиб ўтиши керак.
Венесуэла ҳукумати ёлланма жангари сифатида ҳаракат қилиб, терактлар уюштиришни режалаштирган етти нафар хорижликни ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат президенти Николас Мадуро ўз телемурожаатида маълум қилди.
Ҳибсга олинганлар исми номаълум. Таъкидланишича, улар орасида икки нафар америкалик, икки нафар колумбиялик ва уч нафар украиналик (айрим манбаларга кўра, Украинадаги уруш иштирокчилари) бор. Мадуро ўз баёнотида уларнинг ҳаракати ва режаларига оид бирор далилларни келтирмаган.
«Улар судланган ва ишончим комилки, дастлабки соатлардан улар ўз айбига иқрорлик кўрсатмасини беради. Улар Венесуэладаги тинчликка қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширмоқчи бўлишган», — дейди Мадуро.
Чет эл фуқаролари Мадуронинг инаугурациясидан бир неча кун олдин қўлга олинди — 10 январ куни у учинчи маротаба президентлик қасамёдини келтиради.
2024 йил июлда Венесуэлада президентлик сайловлари бўлиб ўтди. 2013 йилдан бери ҳокимиятни бошқариб келаётган Мадурога мухолифат номзоди — 74 ёшли собиқ дипломат Эдмундо Гонсалес Уррутия рақиб бўлди. Венесуэла Миллий сайлов кенгаши Мадуро ғалаба қозонганини эълон қилди. Мухолифатнинг қайд этишича, аксарият сайловчилар Гонсалесни қўллаб-қувватлаган. АҚШ ва ЕИ Мадуронинг сайловдаги ғалабасини тан олмади — Ғарб давлатлари ҳам Гонсалесни мамлакатнинг сайланган президенти дея ҳисобламоқда.
Сентябр ойида Гонсалес Венесуэла суди уни ҳибсга олиш ордерини беришидан олдин мамлакатни тарк этиб, Испания учиб кетди. 6 январ куни Эдмундо Гонсалес Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байден билан учрашди. Унинг сўзларига кўра, учрашувда «икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатлари» муҳокама қилинган. Гонсалес сайланган президент Доналд Трамп билан учрашиш ёки учрашмаслигига ойдинлик киритмаган, аммо янги администрация билан муносабатлар «жуда қалин, шунингдек, Венесуэла учун ҳам манфаатли бўлиши»ни таъкидлаган.
Мавзуга оид
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025
Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади
22:09 / 26.03.2025