Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша президенти Нетаняҳу Освенцимдаги тадбирга ташриф буюрса, уни ҳибсга олмасликни сўради
Бинямин Нетаняҳу Освенцим концлагери озод этилганига 80 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган тадбирга ташриф буюриши мумкин. 2024 йил ноябрда Халқаро жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш ордерини берган.
Полша президенти Анжей Дуда ҳукуматдан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг мамлакатга ташрифига тўсқинлик қилмасликни сўради. Бу ҳақда Дуданинг Полша бош вазири Доналд Тускка йўллаган мактубига таяниб, Bloomberg хабар берди.
Дуданинг мактуби Нетаняҳу Освенцим концлагери озод этилганига 80 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган тадбирга ташриф буюриши мумкинлиги билан боғлиқ. Шу билан бирга Халқаро жиноий суд томонидан Нетаняҳунинг ҳибсга олинишига ордер берилган.
Собиқ концлагер ҳудудида тадбир 27 январ куни ўтказилади. Нетаняҳунинг матбуот котибига кўра, Исроил бош вазири унда иштирок этиш таклифини олмаган.
Bloombergʼнинг қайд этишича, Полша президентининг илтимоси ҳукуматни қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин, чунки Варшава Халқаро жиноий суд қарорини бажаришга мажбур. Дудага йўллаган мактубида у ҳукуматдан Нетаняҳу келганида ҳибсга олинмайдиган, Полша эса халқаро ҳуқуқни ҳурмат қиладиган «адекват формулани» ишлаб чиқишни сўраган.
2024 йил ноябр ойида Халқаро жиноий суд Бинямин Нетаняҳу ва Исроилнинг ўша вақтдаги бош вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берганди. Суд Нетаняҳу ва Галантни ҳарбий 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майга қадар Ғазо секторида амалга оширилган ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда айбламоқда.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
09:51 / 15.05.2025
Мерц: Нетаняҳу ХЖС ордерига қарамай, Германияга ташриф буюриши мумкин
22:07 / 13.05.2025