Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Жиззахда олис ҳудуддан қатнайдиган ўқувчилар учун автобус йўлга қўйилади
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади.
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 100 та умумий ўрта таълим мактабида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчиларни автобуслар билан мактабга қатновини аутсорсинг асосида ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерлари ривожланган хорижий мамлакатларга давлат гранти асосида малака ошириш ва стажировкага юборилади.
Бунда:
- мактабдан ташқари таълим йўналишида катта тажрибага эга давлатларнинг тажрибасини ўрганиш;
- энг яхши мактабдан ташқари таълим йўналиши тизимига эга давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
- “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида ҳар йили 20 нафар мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерларини хорижий давлатларга малака ошириш учун юбориш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025