Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги 4 туманда “когенерация” қурилмалари ишга туширилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги 4 туманда “когенерация” қурилмаларини ишга тушириш лойиҳаси амалга оширилади.
Бунда, қурилиш ишлари бошланади ва фойдаланишга топширилади. Лойиҳани амалга ошириш учун ўрганиш ишлари олиб борилади. Лойиҳани амалга ошириш бўйича Инвесторлар билан музокаралар ўтказилади. Лойиҳани амалга ошириш учун Инвесторлар билан тегишли битимлар имзоланади. Лойиҳани амалга ошириш учун Ҳукумат қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Бундан ташқари, 2025 – 2028 йилларда 3,3 ГВт қувватга эга янги гидро электр станцияларни ишга тушириш режалаштирилган.
Тошкент, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида жами 128 МВт қувватли гидро электр станциялар қурилиш ишлари якунланади ва тармоққа уланади.