Жаҳон | 11:39 / 11.01.2025
5946
3 дақиқада ўқилади

Украина Россиядаги ўқ-дорилар ва дронлар омборига зарба берди

СБУ ва Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия Федерациясининг Ростов областида ўқ-дорилар ва разведкачи дронлар сақланадиган омборни йўқ қилди. DW манбаларининг айтишича, зарба бериш учун дронлар ва "Нептун" ракетаси ишлатилган.

Фото: AFP

Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) ва Украина Ҳарбий-денгиз кучлари 10 январ, жумага ўтар кечаси Россия Федерациясининг Ростов областидаги Чалтир қишлоғи яқинида Россия ўқ-дорилари ва разведкачи учувчисиз учоқларини сақлаш омборига зарба берди, деб хабар қилди махсус хизматдаги манба DW'га. Унинг сўзларига кўра, зарбани амалга ошириш учун Россия ҳаво мудофаасини «ортиқча юклаган» СБУ дронларидан фойдаланилган, шундан сўнг объектга Украина "Нептун" ракетаси билан урилган.

«СБУ Украина ҳарбий-денгиз кучлари билан биргаликда жуда муҳим нишонга — душманнинг Украина шаҳарлари ва фронт чизиғига зарбаларини йўналтирган разведка учувчисиз учоқлари бўлган омборни мўлжалга олди. Энди осмонда бу рус «қушлари»камроқ бўлади. Душман ҳудудида ҳарбий объектлар бўйича ишлаш давом эттирилади», деди махсус хизматлар вакили.

У, шунингдек, Ростов области аҳолисининг ижтимоий тармоқларда "Нептун" зарбасидан сўнг учиб ўтаётган дронларнинг товушлари ва кучли портлаш ҳақида шикоят қилган хабарларига ишора қилди, шундан сўнг улар Чалтир яқинидаги кўплаб портлашларни муҳокама қилишди, бу эса ўқ-дориларнинг иккиламчи портлашини кўрсатади.

Энгелсда нефт базасидаги ёнғинни икки кундан бери ўчиришнинг иложи бўлмаяпти

Саратов области Энгелс шаҳрида Украина учувчисиз учоқларининг зарбасидан кейин ёна бошлаган Росрезерв нефт базасидаги ёнғинни иккинчи кундан бери ўчиришнинг иложи бўлмаяпти. «Фавқулодда хизматлар УУА ҳужуми оқибатларини бартараф этишда давом этмоқда», деди минтақа губернатори Роман Бусаргин 9 январ куни Telegramʼда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Иля Денисов иштирокидаги фавқулодда вазиятлар комиссияси йиғилишидан сўнг.

Бусаргиннинг таъкидлашича, «объектда мавжуд куч ва воситалар етарли» ва «керак бўлса, қўшимча техника юборилади». «Мутахассисларнинг тушунтиришича, ёниб бўлиш жараёнини якунлаш учун маълум вақт керак бўлади. Вазият назорат остида», деб ёзади у. Губернатор, шунингдек, турар жой биноларига ҳеч қандай таҳдид йўқлигини айтди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид