Узоқ Шотландия оролини бошқарадиган “менежер” қидирилмоқда. Ҳудудда одамлар йўқ, фақат денгиз қушлари бор
Маош — йилига 31 минг доллар. Номзодлардан махсус кўникмалар талаб қилинмайди.

Фото: Steve Gardner / SWT / SWNS
Шотландиянинг ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси узоқ Ҳанда оролига “менежер” изламоқда. Бу оролда одамлар яшамайди, лекин у Европадаги энг муҳим денгиз қушлари колонияларидан бирининг маскани саналади, деб хабар берди New York Post нашри.
Номзодга турар жой ваъда қилинмоқда. Эр-хотинлар ҳам бу ўрнига ариза топшириши мумкин: вазифаларни ўзаро тақсимлаш имкони бўлади. Маоши йилига 31 минг доллар миқдорида.
Иш учун махсус кўникмалар талаб қилинмайди. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган, табиатшуносликни яхши тушунадиган масъулиятли одам қидириляпти. Бўш иш ўрни тавсифига кўра, “менежер” оролни “самарали бошқариши” керак: ишчи дастурларни ташкил этиш учун жавоб беради ва кўнгиллиларни назорат қилади. Бундан ташқари, у ташриф буюрувчиларни кутиб олиши керак бўлади: Ҳандада доимий аҳоли бўлмаса-да, йилига ўртача 8 мингга яқин саёҳатчи оролга келади.
Оролда озиқ-овқат сотиб олиш, кийим-кечак ювиш ёки банк картасидан пул ечиб олиш имконияти йўқ: бу эҳтиёжлар учун Шотландия ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси менежернинг ҳар ҳафта яқин атрофдаги қишлоққа бориб келиши учун шароит яратишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид

10:53 / 30.03.2025
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди

15:47 / 04.12.2024
Европада бўриларни муҳофаза қилиш мақоми 2025 йилдан бошлаб пасайтирилади. Уларни овлаш осонлашиши мумкин

22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди

23:32 / 10.10.2024