Жамият | 19:30 / 13.01.2025
1361
2 дақиқада ўқилади

GoldVisionGroup компанияси "Gold Vision Academy" лойиҳасини бошлади

Ўзбекистондаги энг йирик концертлар, турли томошалар ва бошқа тадбирларда сифатли ва унутилмас тарзда тасвирга муҳрлаш ишлари билан танилган GoldVisionGroup компанияси ўз фаолиятини бошлаганига 27 йил тўлди. Шу муносабат билан компания янги таълим лойиҳасини бошлади. 

Мазкур лойиҳа "Gold Vision Academy" деб номланади ва унда компания йўналишида ишлашни истаган ижодкор ёшлар қабул қилинади. Бу курсларда улар ҳаваскор тасвирчидан профессионал даражасига кўтарилишлари мумкин.

Aкадемиянинг асосий мақсади — замонавий техникалар ва юқори тажриба асосида ҳаваскор ёшларга операторлик, видеомонтаж ва фотография соҳаларида чуқур билим ва имконият бериш. Бугунги кунда бу соҳада ишлаш учун юқори малакали мутахассисларга талаб катта эканини ҳисобга олган ҳолда, "Gold Vision Academy" ўз ўқувчиларига юқори стандартлардаги малакаларни етказади.

Aкадемияда ўз соҳасида 10 йилдан ортиқ тажрибага эга профессионал ўқитувчилар дарс беришади. Дунёнинг етакчи мутахассислари ҳам дарсларга жалб қилинади. GoldVisionGroup’нинг замонавий техникалари ёрдамида назарий ва амалий билимлар берилади.

GoldVisionGroup компанияси билан ҳамкорликда иш олиб бориладиган бу лойиҳа, ўз навбатида, мамлакатда медиа соҳаларида мутахассисларнинг сифатини оширишга хизмат қилади. "Gold Vision Academy" академиясининг очилиши Ўзбекистонда ушбу соҳада юқори малакали мутахассислар тайёрлашга янги босқични бошламоқда.

"Gold Vision Academy"га қабул феврал ойидан бошланади. Курсларда 35 ёшгача бўлган қизиқувчилар таҳсил олишлари мумкин.

Батафсил маълумот учун:
+998 98-127-71-11
+998 95-111-711-1

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш