Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Писториус Киевга ёрдам пакети блоклангани ҳақидаги хабарни рад этди
Германия Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, канцлер Шолц томонидан Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам пакети «блокланмаган». Писториуснинг тушунтиришича, маблағ ажратиш бўйича сиёсий қарор ҳали ҳам кутилмоқда.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Германия канцлери Олаф Шолцнинг Украинага қўшимча уч миллиард евролик ҳарбий ёрдам пакетини тўсиб қўйгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Ҳеч қандай блокланиш йўқ», деди у 13 январ, душанба куни чиқадиган Tagesspiegel газетасига берган интервюсида. Шу билан бирга, вазирнинг сўзларига кўра, Германия ҳукуматида пакетни ички мувофиқлаштириш ҳали якунига етмаган.
Писториус унинг департаменти янги ёрдам пакетини тайёрлаганини ва энди уни Киевга тақдим этиш бўйича сиёсий қарор қабул қилиниши кераклигини таъкидлади.
Аввалроқ Der Spiegel ҳафталик нашри Германия канцлери Олаф Шолц Киевга мудофаа вазири Писториус ва ташқи ишлар вазири Анналена Бербок томонидан илгари сурилаётган 3 миллиард евро миқдоридаги қўшимча ёрдам ажратилишига қарши эканини хабар қилган эди. 10 январ, жума куни Германия ҳукумати Der Spiegel нашри эълон қилган маълумотни тасдиқламади, бироқ уни ҳам инкор этмади.
Ўтган йили Германия ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлаш учун қарийб етти миллиард евро ажратганини таъкидлаган Анналена Бербок 12 январ куни Берлин Киевга қурол-яроғ етказиб бериш учун ажратиладиган маблағни сезиларли даражада қисқартиришга рози бўлмаслиги кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар Германия ҳозир ўтган йилги маблағнинг ярмини ёки бироз кўпроқ қисмини тақдим этса, бу Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш қобилияти қисқаришини англатади.
2025 йилги давлат бюджети Украинага тахминан 4 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам беришни назарда тутади.
Германия шошилинч равишда Украинага бошқариладиган ракеталарни топширади
Германия шошилинч равишда IRIS-T ҳаво мудофаа тизими учун бошқариладиган ракеталарнинг янги партиясини Украинага топширади, улар Россия агрессиясидан ҳимоя қилишда ёрдам беради. Бу ракеталар дастлаб Бундесвер учун мўлжалланган эди, аммо энди ишлаб чиқаришдан тўғридан тўғри Украинага жўнатилади, деди Германия мудофаа вазири Борис Писториус 9 январ куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Германиянинг Рамштайн шаҳридаги базасида Украина мудофааси бўйича контакт гуруҳи йиғилишида.
Россиянинг Украинада давом этаётган ҳаво ҳужумлари, жумладан кассетали ўқ-дорилардан фойдаланиш фонида Писториус шундай қўшимча қилди: «Биз ўз захираларимизни тўлдиришдан аввал Украинани таъминлаймиз». Вазирнинг сўзларига кўра, Украина 23 февралга белгиланган Бундестагга навбатдан ташқари сайловлар натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, Германиядан ҳарбий ёрдамга умид қилиши мумкин.
Германия Мудофаа вазирлиги Х платформасидаги ўзининг микроблогида шундай хабар берди: «Германия Украинага ишончли ва кучли ёрдам беришда давом этмоқда. 2025 йилда аллақачон ваъда қилинган олтита IRIS-T тизими етказилади, энди Германия IRIS-T тизимлари учун 50 га яқин бошқариладиган ракеталарни ажратади».
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025