Тошкент вилоятида 486 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўз хонадонида ташкил қилган иссиқхонада ҳисоблаш ускунасини четлаб ўтиб, ижро-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига уланган.

Фото: Ҳудудгазтаъминот
Жойларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабарига кўра, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг Халқобод маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Н.У. ўз хонадонида ташкил қилган иссиқхонада ҳисоблаш ускунасини четлаб ўтиб, ижро-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига уланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилиб, 486,14 млн сўмлик зарар аниқланди.
Воқеа бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

11:02
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди

13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи

15:20 / 01.05.2025