Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ давлатлари Швейцариянинг «ҳарбий Шенген»га қўшилишини маъқуллади
Мазкур лойиҳа қўшинлари бутун Европа ҳудуди бўйлаб чегараларда тўхтаб қолмасдан, тезкорлик билан жойлаштиришни ташкиллаштириш имконини беради.
ЕИ давлатлари Швейцарияни Европанинг «Ҳарбий мобиллик» (Military Mobility) мудофаа лойиҳасига қўшишни маъқуллади. Бу қўшинлари бутун Европа ҳудуди бўйлаб чегараларда тўхтаб қолмасдан, тезкорлик билан жойлаштиришни ташкиллаштириш имконини беради.
«Ҳарбий мобиллик» лойиҳаси ҳарбийларнинг Европа Иттифоқи бўйлаб автомобил, темирйўл, денгиз ёки ҳаво орқали тез ҳаракатланиши ва фаоллигини таъминлайди. ЕИга аъзо давлатлардан ташқари, 2021 йилда лойиҳага қўшилиш таклифини Канада, Норвегия ва АҚШ, 2022 йилда эса Буюк Британия олган.
Швейцария унда иштирок этиш аризасини 2024 йил сентябрда берган. Кейинги босқичда лойиҳага раислик қилувчи Нидерландия мамлакатни расман таклиф этиши керак, сўнг маъмурий битим тузилади.
«Ҳарбий мобиллик» лойиҳасининг ғояси АҚШнинг Европадаги армияси қўмондони генерал-лейтенант Бен Хожес томонидан таклиф этилган. Лойиҳа 2017 йил декабрда ишга туширилган, 2020 йил ноябрдан эса унга учинчи давлатлар ҳам қўшилиши мумкин бўлган.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025