Ўзбекистон | 16:30 / 15.01.2025
1445
4 дақиқада ўқилади
Реклама

2025 йилга келиб Beepul Ўзбекистондаги фойдаланувчилар сони ва даромадини бир неча баробарга оширди

Тошкент, Ўзбекистон, 2025 йил январ — Ўзбекистонда хизматларга ҳақ тўлаш учун Beepul молиявий хизмати мобил иловаси бир йил ичида фойдаланувчилар сонини деярли 3,5 баробарга, иловадаги маблағлар айланмасини эса 2,3 баробарга оширди. Бундай динамик ўсиш Ўзбекистон аҳолиси ўртасида хавфсиз ва қулай нақд пулсиз ҳисоб-китобларга бўлган талабнинг юқорилигини тасдиқлайди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Beepul иловаси 2024 йилнинг 12 ойида тушумнинг 2,5 баробардан кўпроқ ўсишини кўрсатмоқда. Хизмат турларининг кенгайиши ва қулай шароитлар туфайли фаол аудитория (MAU — ойлик фаол фойдаланувчилар сони) 3,5 баробарга ошди. Хусусан, декабр ойида 2,4 миллион мижоз хизматдан фойдаланди.

"Ўтган йил давомида Beepul функционални фаол ривожлантирди ва ҳамкорлик тармоғини кенгайтирди. Хизмат тақдим этувчи илова дизайни мукаммаллаштирилди, унинг барқарорлиги ва хавфсизлиги оширилди, бу эса уни янада тушунарли қилиб, кундалик фойдаланишда осонлаштирди. Шунингдек, Beepul функцияси hambi иловаси экотизимида ўрнатилиб, ундан исталган алоқа операторлари мижозлари фойдаланишлари мумкин, — деди Beepul хизматига эгалик қилувчи "Beelab" АЖ директори Анатолий Павлинов. — Шунингдек, биз иловага жойларда энг оммабоп тўлов турларини бирлаштиришга муваффақ бўлдик: ўз QR-кодлари, шунингдек, TezQR ва “Раҳмат” ёрдамида бутун Ўзбекистон бўйлаб товарлар ва хизматларни харид қилиш мумкин".

Beeline Uzbekistan мижозлари ҳозирда hambi ва Beepul орқали балансни тўлдирганда балансга 25% кешбек олишмоқда. Beepul фойдаланувчилари учун қулай хизматлар қаторига OSAGO полисини расмийлаштириш ва илованинг ўзида бир неча дақиқада UZCARD ҳамда HUMO виртуал карталарини очиш имконияти қўшилди. Дилерлар учун эса тўловларни қабул қилиш платформаси ишга туширилди. У Beeline Uzbekistan’нинг барча дилерлари ва бошқа агентларга тўловларни, шу жумладан нақд пулда тўловларни тез ва хавфсиз қабул қилиш ҳамда транзакцияларни қайта ишлаш имконини беради, бу эса умумий мижоз тажрибасини яхшилайди.

Beepul содиқлик дастурини ҳам кенгайтирмоқда: 2025 йилда компаниянинг янги мижозлари 20 миллион сўмгача фоизсиз ўтказмалар кўринишида “welcome бонуслари”ни олишади. Бундан ташқари, барча фойдаланувчилар BEEP балларини тўплашлари ва уларни алоқа пакетлари ҳамда бепул ўтказмаларга айирбошлашлари мумкин.

Beepul молиявий мобил иловаси 2024 йилда UZCARD тўлов тизими стандарти "Uzcard PSда ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талаблар" доирасида ташкилий-техник текширувдан муваффақиятли ўтди, бу эса фойдаланувчилар операциялари ва маълумотлари хавфсизлигининг юқори даражада эканлигидан далолат беради. 2024 йил декабрь ойида Beepul HUMO тизими карталаридан фойдаланган ҳолда операциялар сони бўйича тўлов ташкилотлари орасида топ-5 таликка кирди.

Beepul тўлов хизматининг барча функцияларидан фойдаланиш учун фойдаланувчилар иловани App Store ва Google Play расмий дўконларидан янгилашлари ёки юклаб олишлари ҳамда Beepul хизматида рўйхатдан ўтишлари лозим.

Beepul хизмати ҳақида

Beepul — Ўзбекистон Республикасида 1000 дан ортиқ хизматлар ва сервислар учун тўловни амалга оширишда универсал ёрдамчи. Коммунал хизматлар учун тўловлар, мобил алоқа, интернет, онлайн хизматлар ва бошқа имкониятлар — барчаси битта иловада ва мобил телефон экранида бир нечта ҳаракат орқали бажарилади. Beepul Ўзбекистондаги барча алоқа операторлари мижозларига карталар ўртасида тезкор пул ўтказмалари, тўловларни бошқариш ва ноёб содиқлик дастурини — барча операциялар учун Beep-бонусларни тақдим этади. Автоматик тўловлар, бонус дастурлари ҳамда Beeline Uzbekistanʼнинг махсус таклифларидан фойдаланинг, Beepul билан қулай, тез ва хавфсиз тўланг!

 Beepul’ни App Store ва Google Play’дан юклаб олинг.

Telegram: @beepuluzb

Instagram@beepul.uz

Facebook: @beepul.uz

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид