Ўзбекистон | 21:37 / 15.01.2025
12015
3 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Давлат арбоблари ва ҳарбий элита — Ватан ҳимоячилари куни байрамида

14 январ куни Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Kun.uz мухбири тадбирдан фоторепортаж тақдим этади.

Концерт ва кўргазмали чиқишлар билан ўтган тадбирда Олий Мажлис палаталари ва ҳукумат аъзолари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналарнинг ҳарбий атташелари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирга ташриф буюрган юқори мартабали амалдорлар, чапдан: Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев, Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов, Сенат раиси Танзила Норбоева, бош вазир Абдулла Арипов, Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов ва унинг ўринбосари Ботир Турсунов, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, ПДХХ собиқ раиси Баҳодир Тошматов.

Тадбир аввалида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг “Амир Темур жанговар байроғи” мукофоти Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига тантанали равишда топширилди.

Тадбирда “Амир Темур марши” саҳна чиқиши намойиш этилди.

Хизмат давомида ҳалок ҳарбий хизматчилар хотирланди. Фахрийларга гуллар берилди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева
Бош вазир Абдулла Арипов ва Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов
Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ДХХ раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов, ДХХ раиси ўринбосари генерал-майор Ботир Турсунов
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов
Миллий гвардия қўмондони генерал майор Рустам Жўраев
Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев
ДХХ раиси ўринбосари генерал майор Ботир Турсунов
Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов
Бош прокурор, 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Ниғматилла Йўлдошев
Бош прокурор ўринбосари, Ўзбекистон ҳарбий прокурори полковник Ботир Қудратхўжаев
Президент давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) собиқ раиси Баҳодир Тошматов
Мудофаа вазири генерал майор Шуҳрат Холмуҳамедов
Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ва Конституциявий суд судьяси Козим Комилов
Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ва Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов
ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи, полковник Шерзод Ибрагимов
Сенатор, Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Муножат Йўлчиева
Ўзбекистонда фаолият юритувчи чет эл ҳарбий атташелари
Хушкайфиятдаги ДХХ раиси ва бош вазир

Суратлар муаллифи – Фаррух Абсаттаров

1.jpg
2.jpg
3.jpg
4.jpg
5.jpg
6.jpg
7.jpg
8.jpg
9.jpg
10.jpg
11.jpg
12.jpg
13.jpg
14.jpg
15.jpg
16.jpg
17.jpg
18.jpg
19.jpg
20.jpg
21.jpg
22.jpg
23.jpg
24.jpg
25.jpg
26.jpg
27.jpg
28.jpg
29.jpg
30.jpg

Мавзуга оид