Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта бўйича биржадаги фючерс савдоларида таклифни кластерлар киритадиган бўлди
2025 йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фючерс шартномасини тузади. Президент раислигида ўтган йиғилишда пахта етиштиришда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.
Жорий йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фючерс шартномасини тузади.
Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.
Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
17:00 / 27.05.2025