«Оскар 2025» киномукофоти маросими ўтказилмаслиги мумкин
АҚШ ҳудудида сўнгги ҳафталарда тўхтамаётган йирик ёнғинлар туфайли ташкилотчилар маросимни бекор қилиш ёки форматини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.

Фото: Getty Images
Кинодаги энг нуфузли ва ҳар йили бўлиб ўтадиган «Оскар» мукофотини топшириш маросими бекор қилиниш арафасида. Бу ҳақда The Sun ёзди.
АҚШ ҳудудида сўнгги ҳафталарда тўхтамаётган йирик ёнғинлар туфайли ташкилотчилар нафақат мукофотга номзодлар эълон қилинишини кейинга қолдирди, балки маросимни бекор қилиш ҳақида ҳам ўйламоқда.
Инсайдерларга кўра, улар доимий равишда вазиятни таҳлил қилиб, атрофдаги ёнғин пайтида кенг кўламли тадбир ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида ўйламоқда.
«Ташкилотчилар учун асосий ташвиш — кўплаб лос-анжелесликлар ақлбовар қилмас йўқотишларга дуч келган ва қалби оғриётган пайтда худди байрам қилаётгандек кўринмасликдир. Ҳатто, ёнғин келаси ҳафта ўчирилган тақдирда ҳам шаҳарликлар барибир оғриқни ҳис қилаверади», деди инсайдер.
«Оскар» мукофоти бу йил бўлиб ўтиши ёки бекор қилиниши ҳозирча маълум эмас. Аммо ташкилотчилар ҳар қандай ҳолатда ҳам анъанавий ҳашаматли тадбир ўтказмаслигини ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилмаслигини таъкидламоқда.
«Мукофотнинг асосий эътибори имконият пайдо бўлганда жабрланганларни қўллаб-қувватлаш ва хайрия маблағи йиғишга қаратилади», дейилади хабарда.
«Оскар 2025» киномукофотини топшириш маросими 3 март кунига белгиланган.
Мавзуга оид

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

22:06 / 13.03.2025
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

19:11 / 13.03.2025