Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япон журналистлари Москвадаги Ғалаба парадида КХДР ҳарбийлари ҳам иштирок этишини маълум қилди
Таъкидланишича, Шимолий Корея ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида биринчи марта қатнашади. Манбаларга кўра, гап ўнлаб ҳарбий хизматчилар ҳақида кетмоқда.
Шимолий Корея ҳарбийлари 9 май куни Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этади. Бу ҳақда Япониянинг NHK нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, КХДР ҳарбийларининг парадда иштирок этишига оид қарор аллақачон қабул қилинган. Уларнинг таъкидлашича, гап ўнлаб ҳарбий хизматчилар ҳақида кетмоқда.
NHK’нинг бошқа манбалари эса август охирида Шимолий Корея ҳарбий оркестри Москвадаги мусиқий тадбирда иштирок этишини маълум қилган.
Нашр суҳбатдошларига кўра, Шимолий Корея ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида биринчи марта қатнашади.
Олдинроқ Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 80 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган парадга тайёргарлик бошлаб юборилганини маълум қилганди. Белоусовнинг айтишича, парадга 19 та «дўст» давлатнинг ҳарбий бўлинмалари таклиф қилинган ва ҳозирча уларнинг 10 таси ўз иштирокини тасдиқлаган. «Медуза» нашрининг қайд этишича, Владимир Путин парадда АҚШдан ҳам кимдир иштирок этишини кутмоқда.
Ҳозирда Украинага қарши урушда Россия томонида КХДР ҳарбийлари ҳам иштирок этмоқда. Украина, Жанубий Корея ва АҚШ баҳоларига кўра, Шимолий Корея ҳукумати Россияга ёрдам учун 10-12 минг ҳарбийсини юборган. 2024 йил декабрида Жанубий Корея разведкасидагилар ҳарбий ҳаракатлар вақтида камида 100 нафар шимолий кореялик ҳалок бўлгани, мингга яқини жароҳатланганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025