Ўқув муассасалари ошхоналари E-auksion орқали ижарага берилади
Ўзгартиришларга кўра, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналари E-auksion тизимида ўтказилган танлов асосида ижарага берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришларга кўра, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналари E-auksion тизимида ўтказилган танлов асосида ижарага берилади.
Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:
- тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
- умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
- ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
- шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.
Бунда ижарага олувчи аризасига ушбу талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари ва тегишли маълумотларни илова қилади.
Танловда ғолиб деб эътироф этилган ижарага олувчи билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади.
Мажбуриятларини муддатида ва тўлиқ бажариб келаётган ижарaгa олувчи билан шартнома муддати кейинги ўқув йилларига узайтирилиши мумкин.
Мавзуга оид

12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди

16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

11:59 / 01.04.2025
“Тадбиркорлар олмаган даромади учун солиқ тўлашига тўғри келяпти” — Мурод Муҳаммаджонов

18:16 / 26.03.2025