Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Венгрия Хавфсизлик кенгашлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиради
Ўзбекистон элчиси Венгрия бош вазирининг Миллий хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси офиси ходимлари билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия бош вазири Миллий хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси офисининг стратегик масалалар бўйича директори Мартон Шёберл, халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Дюла Сомоджи ва стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Питер Вагнер билан музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида асосий эътибор хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлган икки мамлакат Хавфсизлик кенгашлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилди.
Томонлар миллий ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича қўшма ишларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025