Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун тўлов “Менинг уйим” тизимида тўланади
Ҳукумат қарори билан “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра:
- кўп квартирали уйларнинг ертўлалари жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга берилганда, ижара учун тўловлар ҳисоби “Менинг уйим” биллинг тизимида юритилади;
- кўп квартирали уйнинг ертўласини ижарага беришда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.
Шунингдек, қуйидаги маълумотларнинг алмашинуви йўлга қўйилади:
UZCAD ва “Менинг уйим” тизимларини интеграция қилган ҳолда, кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилган умумий мол-мулк ва ҳар бир кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкалари ҳақидаги маълумотлар;
Солиқ қўмитасининг тегишли электрон тизимини “Менинг уйим” биллинг тизимига интеграция қилиш орқали бошқариш органларининг умумий мол-мулкдан фойдаланувчилари билан ижарага ёки текин фойдаланишга бериш тўғрисида тузилган шартномалар бўйича маълумотлар.
Мавзуга оид
15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
09:02 / 03.04.2025
Тошкентда уй ичида қулфланиб қолган кекса аёлга ёрдам кўрсатилди
08:53 / 31.03.2025