Нигерияда бензовоз портлаши оқибатида 70 га яқин инсон ҳалок бўлди
Мамлакат марказий қисмида 60 минг литр бензин олиб кетаётган автоцистерна ағдарилиб кетган. Бензовоздаги ёнилғини бошқасига ўтказишга уринган одамлар эса юзага келган портлаш қурбонига айланган.

Фото: Report.az
Нигериянинг Дикко туманида бензовоз портлаши оқибатида қарийб 70 киши ҳалок бўлди ва кўплаб инсонлар жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат расмийларига таяниб, Associated Press хабар берди.
«18 январ куни Нигерия марказий қисмида автоцистерна ағдарилиб кетди. Оқибатда у портлаб кетди ва бензинни ағдарилган бензовоздан бошқасига ўтказишга уринган салкам 70 киши ҳалок бўлди», — дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий органи хабарида.
Федерал йўл ҳаракати хавфсизлиги корпуси раҳбари Кумар Суквамнинг маълум қилишича, 60 минг литр бензинни олиб кетаётган юк машинаси эрталаб йўл-транспорт ҳодисасига учраган. «Қурбонларнинг аксарияти таниб бўлмаса даражада куйиб кетган. Биз ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида воқеа жойидамиз», — дейди Суквам.
Таъкидланишича, Нигерияда охирги 18 ой ичида бензин нархи беш бараварга қимматлашган, натижада, кўплаб инсонлар ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ЙТҲ вақтида ёнилғини йиғишга киришиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил октябр ойида Нигерияда бензовоз портлаши оқибатида 181 киши ҳалок бўлганди. Ҳодисадан кейин президент Бола Аҳмад Тинубу бутун мамлакат бўйлаб ёнилғи ташиш хавфсизлиги протоколларини ҳар томонлама кўриб чиқишни талаб қилганди.
Мавзуга оид

10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади

18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради

13:23 / 27.01.2025
Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда

14:40 / 14.12.2024