Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» эгалари билан Абдуқодир Ҳусанов ҳақида суҳбатлашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Бирлашган Араб Амирликларига қилган сафари чоғида «Манчестер Сити» клуби эгалари саналмиш Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашган эди.
Ўзбекистон президенти Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашувда Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» клубига ўтиши ҳақида ҳам суҳбатлашгани маълум бўлди.
«Манчестер Сити»га эгалик қиладиган оила вакили шундай футболчини улғайтирган ўзбек халқига ҳурматини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов «Ланс»дан 40 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га трансфер қилинди. 20 ёшли ўзбекистонлик футболчи янги клуби сафида 45-рақамда тўп суриши маълум қилинганди.
Маълумот учун, Ҳусанов Англия Премьер-лигасида тўп сурадиган илк ўзбек футболчисига айланди. У трансфер борасида ҳам ўзбек футболчиларининг рекордини янгилади.
Мавзуга оид

14:50
Ўзбекистон президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

08:12
Шавкат Мирзиёев Кашмирдаги теракт муносабати билан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

07:53
«Сити» сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди, «Барса» 40 та зарбадан битта гол урди. Кун ўйинлари

07:46