Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
230 та туғруқхона учун 21 мингта тиббий ускуна ва 6 та реанимобил харид қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
Қайд қилинишича, жорий йил аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида давлат ҳисобидан 200 миллиард сўм ажратилган. Шунингдек, тиббиётга 370 миллион доллар хорижий инвестиция киритилиши мўлжалланган.
Тақдимотда тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш бўйича режалар баён этилди. Хусусан, Осиё тараққиёт банкининг 100 миллион доллар маблағи эвазига республикадаги 230 та туғруқ муассасаси учун 45 турдаги 21 мингта тиббий ускуна ва 6 та реанимобил харид қилинади.
Германиянинг KfW банкининг 30 миллион евро маблағи ҳисобига Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги 19 тадан тиббиёт муассасаси юрак-қон томир касалликларини даволовчи 862 та ускуна билан жиҳозланади. Яна шу банкнинг 13,5 миллион евро гранти орқали Термиз шаҳрида ўқув маркази, талабалар турар жойи қурилади. Бу марказ замонавий ўқув-симуляция ва ахборот технологиялари билан жиҳозланади.
Давлат раҳбари жиҳозлаш бу масаланинг фақат бир қисми экани, уларда ишлай оладиган малакали мутахассисларни ҳозирдан тайёрлаш кераклигини таъкидлади. Тегишли муассасалардаги шифокор ва ҳамшираларни қўшимча ўқитиш вазифаси қўйилди.
Ускуналардан самарали фойдаланиш ҳам муҳим. Масалан, вилоятларда ангиографлар юкламаси ўртача 34 фоиз. Томограф бўйича ҳолат ҳам ҳар хил. Шу боис, ҳокимликлар билан бирга, давлат шифохоналаридаги юқори технологик ускуналардан самарали фойдаланиш бўйича аутсорсинг ва хусусий шериклик лойиҳалари йўлга қўйилиши белгиланди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025