Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ватикан тарихида биринчи марта аёл киши губернатор бўлади
Губернатор бош вазир ваколатларига эга бўлади, шунингдек, Рим папаси номидан Ватиканни бошқаради.
Рим папаси Франциск март ойидан роҳиба Рафаэлла Петрини Ватикан губернатори этиб тайинланиши ҳақида эълон қилди. У ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлади, деб ёзмоқда Vatican News.
Рим папаси Италиянинг Nove телеканалида эфирга узатиладиган кўрсатувида ўз ниятини маълум қилган. Рафаэлла Петрини 2021 йилдан буён Ватикан шаҳар давлат губернаторлигининг бош котиби лавозимини эгаллаб келмоқда.
“Аёллар биздан кўра яхшироқ уддалайди”, - деб таъкидлади Франциск Ватиканда аёлларга берилган вазифалар ҳақида сўз юритаркан.
55 ёшли Петрини 2021 йилдан бери бу лавозимда фаолият юритаётган 79 ёшли кардинал Фернандо Вергес Алсаганинг ўрнини эгаллайди.
Губернаторлик лавозимини эгаллаган шахс амалда давлат ҳукуматининг раҳбари ҳисобланади ва бош вазир ваколатларига эга бўлади, шунингдек, Рим папаси номидан Ватиканни бошқаради.
Мавзуга оид
16:20 / 22.05.2025
Стубб: Ватиканда Украина-Россия музокаралари ўтказилиши мумкин
16:27 / 19.05.2025
Рим папасининг лавозимга киришиш тадбирида Ўзбекистон вакили қатнашди
22:32 / 18.05.2025
Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди
17:22 / 18.05.2025