Хитой ракетаси навигацион тизимларга эга сунъий йўлдошлар гуруҳини орбитага олиб чиқди
Сунъий йўлдошлардан бири гиперспектрал камера билан жиҳозланган — ундан фойдали қазилмалар разведкаси, ўрмон хўжалиги ва шаҳарларни режалаштиришда фойдаланиш мумкин.

Фото: HCH
Хитой 20 январ куни бортига бешта сунъий йўлдош ортилган Ceres-1 ташувчи ракетасини учирди, деб хабар беради «Синхуа» агентлиги.
Қайд этилишича, ташувчи ракета Пекин вақти билан соат 18:11 да мамлакат шимоли-ғарбидаги Цзюцюан космодромидан старт олган ва сунъий йўлдошлар гуруҳини орбитага олиб чиққан.
«Юняо-1» сериясига кирувчи тўртта сунъий йўлдош глобал навигацион тизимлари билан жиҳозланган бўлиб, бу уларга ҳаво ҳарорати, намлик, атмосфера босими, шунингдек, ионосферадаги электронлар концентрацияси тўғрисида маълумот тўплаш имкониятини тақдим этади.
JTX-А-05 сунъий йўлдошига эса масофавий зондлаш тасвирларини олиш учун гиперспектрал камера ўрнатилган — бундан турли соҳаларда, жумладан, экологик мониторинг, қишлоқ хўжалиги мониторинги, фойдали қазилмалар разведкаси, ўрмон хўжалиги ва шаҳарларни режалаштиришда фойдаланиш мумкин.
Ташувчи ракетани ишлаб чиққан Galactic Energy тижорий компанияси маълумотларига кўра, Ceres-1 аллақачон 16 та муваффақиятли парвозни амалга ошириб, белгиланган орбитага 63 та сунъий йўлдошни олиб чиққан.
Аввалроқ Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси илк бор New Glenn оғир ракетасини орбитага учиргани тўғрисида хабар берилганди. 98 метрли ракета Флорида штатида жойлашган Канаверал бурнидаги космодромдан старт олган. Тахминан 12 дақиқа ўтгач, ракета синов парвозининг асосий мақсади — орбитага чиқишни амалга оширган эди.
Мавзуга оид

18:36 / 10.04.2025
Amazonʼнинг сунъий йўлдошлари ортилган ракета парвози ноқулай об-ҳаво сабаб бекор қилинди

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025