Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Cyber university давлат университети ташкил этилади
Университетда киберхавфсизлик, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрланади, дея хабар берди Рақамлаштириш вазирлиги.
«Cyber university давлат университетини ташкил этиш тўғрисида» президент қарори қабул қилинди, деб хабар берди Рақамли технологиялар вазирлиги.
Олийгоҳ киберхавфсизлик, рақамли технологиялар, рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Университетнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
- ёшларнинг билим олиши ва касб эгаллашига қўшимча шарт- шароитлар яратиш, давлат органлари, корхоналари ҳамда бошқа ташкилотларни кадрлар билан таъминлашда саралаш ва қамровни кенгайтириш;
- ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда етакчи республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари, рақамли технологиялар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари, бошқа соҳавий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;
- тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.
Мавзуга оид
22:06 / 14.03.2025
Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга қўшимча грант ажратилади
16:16 / 13.03.2025
Бакалавриатга қабул учун тест топшириқлари сони ва баҳолаш тартиби тасдиқланди
11:20 / 08.02.2025
IT хизматлари экспортини 1 млрд доллардан ошириш режалаштирилмоқда
16:36 / 24.01.2025