Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Пулни саватга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан пул сўради
Регистонга борган кореялик сайёҳ тарихий жойга кириш учун билет қаерда сотилишини Ички ишлар ходимларидан сўраган. Улар сайёҳдан 50 минг сўм сўраб, пулни девор орқасида турган ишлатилмаётган чиқинди қутилари ичига қўйишни айтган. Самарқанд вилоят ИИБнинг Kun.uz'га маълум қилишича, иккала ходим ҳам ишдан бўшатилган.
Кореялик сайёҳ Парк Жун Ҳеи YouTube'даги “Deno trip” каналида Самарқандга қилган сафари ҳақида видео жойлаган. Унда сайёҳ тарихий жойга кириш учун билет излаб юрганда 2 нафар ички ишлар ходимини учратган. Ходимлардан бири ундан 5 минг пул сўраган, доллар ёки сўм эканига аниқлик киритмаган.
Сайёҳ сўралаётган пул миқдорини аниқлаштириш учун 50 минг сўмми деб қайта сўраган. Ходимлар шу рақамни тасдиқлаган. “Пулни ишлатилмаётган сават ичига қўйиб кетавер”, – деган иккала ходим ҳам сайёҳга девор орқасида турган бир нечта яшил чиқинди қутиларини кўрсатиб. Видео 2024 йилнинг 14 сентябрида жойланган.
Сайёҳ кўрсатилган жойга ўзбек сўмларини қўйиб кетган, сўнгра корейс тилида “Улар пора олди”, – деган.
Kun.uz ҳолатни аниқлаштириш учун Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбаридан маълумот олди.
“Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, Патрул-пост хизмати батальонининг икки нафар ходими ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этгани учун хизматдан бўшатилган”, – дейилади расмий ахборотда.
Мавзуга оид
11:39 / 25.03.2025
Ўзбекистон ҳиндистонлик сайёҳлар сонини уч баравар оширишни режалаштирмоқда
13:48 / 11.03.2025
2025 йилда Ўзбекистонга 12 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда
15:52 / 27.02.2025
Хитой тоғларида адашган сайёҳ тиш пастаси туфайли омон қолди
18:18 / 11.02.2025