Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги қонунга тегишли қўшимчалар киритиш орқали, шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида, ҳибсхонага келганидан бошлаб 2 соат ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Тиббий кўрик давомида шахснинг танасида жароҳат ва шикастланишлар аниқланган тақдирда зудлик билан прокурорга хабар берилиши тартиби ўрнатилмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Мавзуга оид
15:23 / 29.03.2025
“Gold terapi” иши: Хайрулла Қосимов ва бошқалар устидан тергов бошланди
07:31 / 18.03.2025
Қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин тиббий кўрикдан ўтказилади
11:21 / 06.02.2025
Тергов судялари иш бошлади. Энди прокурорлар санкция олишга қийналадими?
15:19 / 21.01.2025