Жамият | 09:56 / 23.01.2025
8114
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти ИИБ фарзандини энага калтаклаган онага муносиб иш топиб беришни ваъда қилди

Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икромов оғир вазиятга тушиб қолган мазкур оилага уй олиб бергани учун навоийлик тадбиркорга миннатдорлик билдириб, уни тақдирлади.

Фото: ИИБ

Kun.uz аввалроқ Фарғона шаҳрида яшовчи Муқаддас Ғаниева турмуши бузилиб муаммолар гирдобида қолгач иложсизликдан 6 яшар ўғли Азизбек ва 2 ярим яшар қизи Имронахонни энагага топшириб ўзи Россияга ишлаш учун кетгани, энага қизалоқни дўппослаб бош қисми ва танасига жиддий жароҳат етказгани ҳақида суриштирув эълон қилганди.

Шундан кейин навоийлик тадбиркор ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага Фарғона шаҳридан уй олиб берди. Шунингдек тадбиркор Муқаддас Ғаниеванинг Россиядаги қарзларини тўлаш билан бир қаторда онани ватанга қайтиб келиши учун авиачипталаргача таъминлади.

Маълум бўлишича, ИИБ бошлиғи Муқаддас Ғаниевага муносиб иш топиб беришни ваъда қилган

Энагага нисбатан эса Фарғона шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид