Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Сенати собиқ президентлар ва бош вазирларга бериладиган имтиёзларни бекор қилди
Франция бош вазирлари истеъфога чиқса хизмат автомобили, шахсий ҳайдовчи ва котибга эга бўлиши мумкин. Ушбу имтиёзларнинг бекор қилиниши, давлат бюджетига ҳар йили 2,8 млн евро тежаш имконини беради.
Франция Сенати собиқ бош вазирлар ва президентларга тақдим этиладиган имтиёзларни бекор қилишни назарда тутувчи 2025 йилги бюджет лойиҳасига овоз берди.
Миллий ассамблеянинг қўшма комиссияси томонидан тасдиқланиши керак бўлган бўлса ушбу ташаббус бюджет фойдасига ҳар йили 2,8 миллион евро тежаш имконини беради.
«Собиқ президентлар ва бош вазирларнинг имтиёзларини бекор қилиш маъқулланди, биз шундай йўл билан иқтисод қиляпмиз», — дейди мазкур қарор ташаббускори сенатор Натали Гуле.
Франция бош вазирлари истеъфога чиқса хизмат автомобили, шахсий ҳайдовчи ва котибга эга бўлиши мумкин. Ушбу имтиёзга 2019 йилда ёш чеклови қўйилган: у фақат 67 ёшдан ошган собиқ амалдорларга нисбатан қўлланади. Ўтган йилнинг ноябр ойида ҳали лавозимда бўлган собиқ бош вазир Мишел Барне ўзидан олдинги раҳбарларни давлат ресурсларидан фойдаланишда «камтарроқ бўлишга» чақирган эди.
«Собиқ президентлар уй-жой ва умрининг охиригача хавфсизлик билан таъминланмаслигидан умуман хафа эмасман», — дейди ҳукумат матбуот котиби Софи Прима.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025