Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқининг Киевга молиявий ёрдами 2025 йилда 35 млрд еврони ташкил қилади
Европа Иттифоқининг савдо комиссари Валдис Домбровскиснинг баёнотига кўра, Европа Иттифоқи «фонднинг кредит ташаббуси остида» 2025 йилда Украинага 35 миллиард евро молиявий ёрдам беради.
Европа Иттифоқи қарийб уч йилдан бери Россияга қарши мудофаа уруши олиб бораётган Украинага 2025 йилда 35 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам беради. Бу ҳақда 22 декабр, чоршанба куни кечқурун Х ижтимоий тармоғида Еврокомиссия вице-президенти, савдо бўйича Европа комиссари Валдис Домбровскис маълум қилди. «Европа Иттифоқи G7 ERA ва Ukraine Facility кредитлаш ташаббуси орқали 2025 йил учун 35 миллиард евро билан молиявий ёрдам кўрсатмоқда», дейилади унинг баёнотида.
Домбровскис Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми арафасида Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари Юлия Свириденко билан учрашди. «Биз кенгайиш масалалари ва Европа Иттифоқининг ягона бозори сари қадамларни муҳокама қилдик», деди Европа Иттифоқи комиссари.
Украина Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда Европа Иттифоқи Украинанинг энг йирик донорига айланиб, Ukraine Facility доирасида 16,6 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатган.
2025 йилда Украина учун молиявий ёрдам
10 январ куни Украина давлат бюджетига Россия Федерациясининг музлатилган активларидан Украинага маблағ беришни назарда тутувчи ERA ташаббуси доирасида Европа Иттифоқидан 3 миллиард евро тушган эди. Ўша куни мамлакат бош вазири Денис Шмихал бу Европа Иттифоқидан олинган маблағларнинг биринчи қисми бўлиб, Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадлар ҳисобига таъминланганини маълум қилди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2025 йилда Украинага 1,5 миллиард евро сармоя киритишни режалаштирмоқда. Инфратузилма ва энергетика хавфсизлиги банкнинг мамлакатга киритган сармоялари учун асосий устувор йўналиш ҳисобланади, деди ЕТТБнинг Украина ва Молдова бўйича бошқарувчи директори Арвид Туеркнер. Бундан ташқари, устуворликлар Украина хусусий сектори ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги барқарорликка тегишли.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025