Жаҳон | 20:30 / 25.01.2025
4884
2 дақиқада ўқилади

Туркияда қулаган бино: Коня прокуратураси 4 кишини қўлга олди

24 январ куни Туркиянинг Коня шаҳрида тўрт қаватли турар жой биноси қулаб тушган эди. Қутқарувчилар харобалар ичида қолиб кетган 3 киши олиб чиққан, шунингдек 2 кишининг жасади топилди. Коня прокуратураси ҳолат юзасида тергов бошлаган, ишга алоқадорликда гумонланиб 4 киши қўлга олинган.

Аввалроқ, Туркиянинг Коня шаҳрида тўрт қаватли турар жой биноси қулаб тушгани хабар берилган эди. Маҳаллий ОАВларга кўра, тунги вақтда юз берган воқеа фожиа Селчуклу тумани марказида бўлган. Коня мери Иброҳим Алтай ҳодиса сабаблари ҳақида аниқ маълумот йўқлигини, лекин жуда бино эски бўлганини ёзган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Маълум бўлишича, воқеа жойига дарҳол фавқулодда хизматлар, қутқарувчилар ва полиция етиб келган. Бино харобалари ичида қолган, дея тахмин қилинган 5 кишида 3 нафари тирик ҳолатда қутқариб олинган. Шунингдек, уйнинг қолдиқлари орасидан яна 2 киши (эркак ва аёл)нинг жасадлари ҳам олиб чиқилган.

Коня прокуратурасининг маълум қилишича, ҳодисани тергов қилиш давомида 4 киши қўлга олинган.

«Тергов ҳаракатлари давомида воқеа алоқадорликда гумонланиб 4 киши қўлга олинди. Айни вақтда воқеа жойида прокуратура бошчилигида экспертлар комиссияси билан ҳамкорликда синчковлик билан тергов-суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда», дея прокуратуранинг баёнотини келтирмоқда Yeni Safak нашри.

 

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тармоқларда, шунингдек, Конядаги 4 қаватли уй қулашида суриялик йигит кўпчиликни қутқариб қолгани ҳақида видеолар тарқалди. Маълум бўлишича, фожиа вақтида йигит уйдаги ҳар бир хонадон эшиги қўнғироғини чалиб, одамларни огоҳлантириб чиққан.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид