Зеленский: АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ҳарбий ёрдами тўхтагани йўқ
АҚШ Давлат департаменти мавжуд чет эл грантларига ажратиладиган харажатларни 90 кунга тўхтатиш бўйича топшириқ берган. Зеленскийга кўра, ушбу чекловлар «гуманитар дастурларга тааллуқли» бўлиб, Украинага ҳарбий ёрдамлар келишда давом этмоқда.

Фото: РБК-Украина
АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом этмоқда. Бу ҳақда Володимир Зеленский Давлат департаменти бошқа мамлакатларга ёрдам дастурини 90 кунга тўхтатгани ҳақидаги хабарларга берган изоҳида маълум қилди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у «гуманитар дастурларга 90 кунлик қандайдир чекловлар борлигидан» хабардор.
«Қандайдир чекловлар борлигини биламан, яхшилаб эътибор қаратиш керак. Гуманитар дастурларга 90 кунлик чеклов. Дунёда АҚШ ҳукумати томонидан қўллаб-қувватлаб келинган кўплаб институтлар борлигидан хабардорман... Мен ҳарбий ёрдамга эътироб қаратганман ва у тўхтатилгани йўқ», — дейди у Молдова президенти Майя Санду билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио мавжуд чет эл грантларига ажратиладиган харажатларни 90 кунга тўхтатиш бўйича топшириқ берган эди. Бундай қарор Трамп 20 январ куни президентлик лавозимига киришганидан кейин қабул қилинган — барча дастурлар АҚШ ташқи сиёсатига мос келиш ёки келмаслиги ўрганиб чиқилгунга қарад тўхтатилади. Politico нашри Давлат департаментининг қарори Украинага кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Укрианадаги лойиҳаларга масъул бўлган Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходимлари барча ишни тўхтатиш бўйича кўрсатма олган. Reuters манбасининг сўзларига кўра, мактаблар ва соғлиқни сақлаш соҳасига оид лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш музатилган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чилонзор тумани ҳокимлигида 8 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди
Жамият | 17:13
-
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди
Ўзбекистон | 17:07
-
Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови белгиланди
Жаҳон | 17:06
-
The Atlantic муҳаррири қандай қилиб Трамп жамоасининг ёпиқ чатига кириб қолгани маълум бўлди
Жаҳон | 17:02
Мавзуга оид

08:40
Зеленский: Ҳужумлар кўпайганини ҳисобга олсак, Россияга босим етарли эмас

18:40 / 06.04.2025
АҚШ илк бор чет давлатнинг барча фуқароларига берилган визаларни бекор қилди

22:38 / 05.04.2025
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди

21:08 / 05.04.2025