АҚШ ҳукумати ноқонуний мигрантларни ҳар куни чиқариб юбориш режасини эълон қилди
Бу Қўшма Штатлар тарихидаги энг йирик депортация операцияси бўлиши таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images
Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни ҳар куни ҳарбий самолётларда мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда, деди АҚШ чегара хавфсизлиги бўлими бошлиғи Томас Ҳоман ABC News телеканалига. Бу «Қўшма Штатлар тарихидаги энг йирик депортация операцияси» бўлади.
АҚШ ҳукумати тарихда биринчи марта мигрантларни уйларига қайтариш учун ҳарбий самолётлардан фойдаланди ва энди бу ҳар куни содир бўлади, деди Ҳоман. 23 январ куни АҚШ ҳарбийлари Гватемалага иккита алоҳида рейсда 150 нафардан ортиқ мигрантни етказган эди. Бироқ, Ҳоман бундай парвозлар жуда катта режанинг фақат бир қисми эканини айтди.
Янги маъмурият раҳбарлигида АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) агентлари мамлакатдаги 11 миллиондан ортиқ ноқонуний мигрантларнинг исталганини ҳибсга олиши мумкин, деди Ҳоман. Шу билан бирга, у ноқонуний мигрантлар учун муқобил ечим таклиф қилди: улар ўзи «кетиши керак».
Аввалроқ NBC News телеканали Пентагоннинг икки расмийсига таяниб, 24 январ куни Америка ҳарбий самолётлари Гватемалага икки марта учгани, ҳар бир самолётда 80 нафарга яқин мигрант борлиги ҳақида хабар берган эди.
Бундан ташқари, Қўшма Штатларнинг янги президенти «Мексикада қолинг» сиёсатини тиклади, унга кўра учинчи мамлакатлардан АҚШ ҳудудида бошпана изловчилар суд қарорини Мексика ҳудудида кутиши керак.
Мавзуга оид

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17 / 12.03.2025
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

17:27 / 12.03.2025