Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди
Аёл париклар билан нафақат аёллар, балки эркаклар образини ҳам яратган.
Буюк Британияда 61 ёшли аёл камида 14 кишининг ўрнига Британия фуқаролигини олиш учун тест топширгани аниқланди. Тест вақтида аёл ҳар хил париклар ёрдамида ниқобланган.
Британия Ички ишлар вазирлиги аёл ҳибсга олинганини маълум қилди.
Исми ошкор этилмаган аёл “Буюк Британияда яшаш” тестларини топширишда ҳам эркак, ҳам аёл сифатида образ яратиб, ҳақиқий ариза берувчиларга ўхшаш учун турли хил париклар ва ниқоблардан фойдаланган.
Терговчилар махсус ордер билан аёлнинг Лондон шимолидаги уйига бориб, “фирибгарлик схемасида ишлатилган сохта ҳужжатлар ва парикларни” мусодара қилди.
Разведка маълумотларига кўра, аёл ушбу қоидабузарлик ҳаракатларини 2022 йил 1 июндан 2023 йил 14 августигача бўлган даврда бир нечта тест марказларида содир этган.
“Мазкур шахс қўлга тушмаслик учун олдиндан пухта ўйланган режа тузган. У бутун мамлакат бўйлаб тест марказлари жойлашган манзилларни ва ниқобларни эҳтиёткорлик билан танлаб, ҳокимият органларидан яширинишга уринган”, — деди ИИВ жиноий ва молиявий терговлар бўйича иммиграция назорати инспектори Филипп Парр.
Ҳозирда аёл ҳибсда қолмоқда.
“Буюк Британияда яшаш” тести мамлакатда муддатсиз қолиш рухсатномаси ёки Буюк Британия фуқаролигини олмоқчи бўлган барча учун мажбурий.
ИИВ маълум қилишича, анкета 24 та саволдан иборат бўлиб, улар ариза берувчининг Британия қадриятлари, тарихи ва жамияти ҳақида етарли билимга эга эканини аниқлашга қаратилган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025