Ўзбекистон | 09:55 / 28.01.2025
6780
2 дақиқада ўқилади

"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясига янги раис сайланди

"Дори-Дармон" компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида компания бошқарув раиси лавозимига Мирзанозим Дўстмуродов сайланди. Бунгача Умида Солиҳбоева "Дори-Дармон" бошқарув раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Фото: doridarmon.uz

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида компаниянинг Бошқарув раиси лавозимига Мирзанозим Дўстмуродов сайланди.

Мирзанозим Дўстмуродов 1956 йил Тошкент вилоятида туғилган. 1979 йил Андижон давлат тиббиёт институтини тугатган. Россиянинг Марказий протезлаш ва протезсозлик институтида аспирантурада таҳсил олган.

Иш фаолиятини Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институтидан бошлаган.

М.Дўстмуродов турли йилларда Тошкент темирйўллар касалхонаси шифокори, бош врач ўринбосари, Протез-ортопедия реабилитация маркази бош врачи, "Оптомедик" МЧЖ директори,  Ўзбекистон ногиронлар жамияти раисининг биринчи ўринбосари, “Протезист” Ўзбекистон-Aмерика қўшма корхонаси бош директори, “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни бошқарув раиси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси каби масъул лавозимларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари номзоди, ортопед, травматолог ва протезист Мирзанозим Дўстмуродов тайинловга қадар "Ўзфармсаноат” давлат-акциядорлик концерни "тугатиш комиссияси" раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Бунгача "Дори-Дармон" компанияси бошқарув раиси лавозимини Умида Солиҳбоева эгаллаб келаётган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид