Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Иордания ўйинида ҳисоб очилмади

Ўзбекистон миллий жамоаси Қатарда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу Темур Кападзенинг қайтишидан сўнг миллий жамоа бош мураббийи сифатидаги илк ўйини бўлди.
Доҳада ўтган учрашувда Кападзе Суперлигада фаолият юритаётган бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Ўйин давомида Дилшод Комилов, Ғолиб Ғайбуллаев, Анваржон Ҳожимирзаев, Жаҳонгир Абдусаломов сингари ўйинчилар дебют ўйинида майдонга тушди.
Голли вазиятларга бой ўтмаган баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги навбатдаги расмий ўйинини 20 март куни Қирғизистонга қарши ўтказади.
Ўртоқлик ўйини. 27 январ. Доҳа
Ўзбекистон — Иордания – 0:0
Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов (16.Ботирали Эргашев, 46), 19.Дилшод Комилов (5.Ислом Қобилов, 81), 4.Фаррух Сайфиев (13.Шерзод Насруллаев, 70), 6.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Ойбек Бозоров (23.Анвар Ҳожимирзаев 46, Жаҳонгир Абдусаломов, 81), 9.Одил Ҳамробеков (18.Асадбек Раҳимжонов, 62), 10.Жамшид Искандеров (22.Авазбек Ўлмасалиев, 70), 14.Зафармурод Абдураҳматов (3.Саидазамат Мирсаидов, 46), 15.Умарбек Эшмуродов, 17.Бобур Абдуҳолиқов (20.Жасур Яхшибоев, 62, 21.Азизбек Амонов (7.Руслан Жиянов, 46).
Иордания: 22.Абдулла Ал Фахури, 4.Ҳоссам Абу Дааб, 6. Юсуф Абу Ал Жазар, 19. Саад Ал Русан (3.Абдулла Насиб, 46), 17.Уорд Ал Барри, 8.Холид Закария, 16.Амир Жамус (15.Аун Ал Маҳарма, 78), 23. Эҳсон Ҳаддод (18.Аҳмад Ассаф, 46), 10.Муҳаммад Ан Носир, 14.Аҳмад Ал Авауда (9.Бакир Калбуна, 72), 20.Муҳаммад Ал Акаш (7.Аҳмад Ал Арсан, 46).
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Мавзуга оид

14:32 / 29.03.2025
“Менинг вазифам футболчиларнинг ишини осонлаштириш” – Темур Кападзе

21:08 / 28.03.2025
Теҳрон энди қўрқинчли эмас. Ўзбекистонни мундиалга яқинлаштирган ўйин ҳақида

15:16 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан

17:29 / 22.03.2025