Ўзбекистон | 11:29 / 30.01.2025
1862
1 дақиқада ўқилади

Тебинбулоқ кон-металлургия комбинати НДТУ билан ҳамкор бўлади

Президент қарори билан Нукус давлат техника университети (НДТУ) ташкил этилмоқда.

Фото: ЎзА

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали негизида Нукус давлат техника университети ташкил этилади.

Тебинбулоқ кон-металлургия комбинати таклифлари асосида мунтазам равишда мустақил таълим ва танлов фанлари дастурларига замонавий фанларни киритиш, шунингдек, университет талабаларининг малакавий амалиётини бевосита комбинатда ўтказишни таъминлаш режалаштирилмоқда.

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб университетда "экология ва атроф-муҳит муҳофазаси", "атроф-муҳит муҳандислиги", "кимёвий муҳандислик", "электр муҳандислиги", "қайта тикланувчи энергия манбалари", "технологик машиналар ва жиҳозлар" йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш улуши оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид