Спорт | 16:38 / 31.01.2025
16547
2 дақиқада ўқилади

«Сити» ўтиш ўйинларидаёқ «Реал»га дуч келди. Барча жуфтликлар маълум

Абдуқодир Ҳусанов 11 ёки 12 феврал куни «Сити» сафидаги илк ЕЧЛ ўйинини ўтказиши мумкин.

Бугун, 31 январ куни УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди.

Бу босқичдан ўтган саккиз жамоа 1/8 финалга гуруҳ босқичи орқали йўл олган саккиз жамоа билан навбатдаги жуфтликларни ҳосил қилади, бунинг учун алоҳида қуръа ўтказилади (жуфтликда иккинчи кўрсатилган жамоалар сараланганлар бўлиб, жавоб ўйинларини ўз уйида ўтказади):

Ўтиш ўйинлари жуфтликлари:

  • «Брюгге» — «Аталанта» (ғолиб «Лилл» ёки «Астон Вилла» билан ўйнайди);
  • «Спортинг» — «Боруссия» Дортмунд (ғолиб «Лилл» ёки «Астон Вилла» билан ўйнайди);
  • «Манчестер Сити» — «Реал» (ғолиб «Атлетико» ёки «Байер» билан ўйнайди);
  • «Селтик» — «Бавария» (ғолиб «Атлетико» ёки «Байер» билан ўйнайди);
  • «Ювентус» — ПСВ (ғолиб «Арсенал» ёки «Интер» билан ўйнайди);
  • «Фейеноорд» — «Милан» (ғолиб «Арсенал» ёки «Интер» билан ўйнайди);
  • «Брест» — «ПСЖ» (ғолиб «Ливерпул» ёки «Барселона» билан ўйнайди);
  • «Монако» — «Бенфика» (ғолиб «Ливерпул» ёки «Барселона» билан ўйнайди).

Биринчи ўйинлар 11-12 февралда, жавоб ўйинлари эса 18-19 февралда ўтказилади.

УЕФА ўйинларнинг аниқ кунлари ва соатлари кўрсатилган тақвимни яқин вақтлар ичида эълон қилади.

Янги форматга кўра, плей-оффда жамоалар ўз биринчилиги вакиллари билан, шунингдек, гуруҳ босқичида ўйнаган рақиблари билан ҳам дуч келиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи