Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил прокуратураси Нетаняҳунинг рафиқасига қарши тергов бошланганини эълон қилди
Сара Нетаняҳу 2019 йилда давлат маблағларини мақсадсиз сарфлаганликда айбланиб, жаримага тортилган эди. Бу сафар у турмуш ўртоғининг иши бўйича муҳим гувоҳларга қарши кампания ташкиллаштиришда гумонланмоқда.
Фото: The Independent
Исроил давлат прокуратураси бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг рафиқаси Сарага нисбатан жиноий тергов бошланганини расман эълон қилди. У турмуш ўртоғининг ишлари бўйича муҳим гувоҳларга қарши кампания ташкиллаштириш, шунингдек, суд жараёнига аралашишда гумонланмоқда.
Қайд этилишича, тергов 12 телеканалининг репортажидан кейин бошланган. Журналистик суриштирувга кўра, Сара Нетаняҳу бош вазирнинг собиқ ёрдамчиси Ханни Блейвайсдан Бинямин Нетаняҳу иши бўйича муҳим гувоҳ — Хадас Кляйнга қарши норозилик ва онлайн кампания ташкиллаштиришни сўраган.
Терговга полициячилар ва Исроил Бош прокуратурасининг кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари жалб этилган. Бош прокурор Гали Баҳарав-Миара терговни бошлаш кўрсатмасини 26 декабрда берган. Сара Нетаняҳунинг адвокати ишни «сиёсийлаштирилган жодугарлар ови» деб атаган.
2019 йилда Сара Нетаняу 50 минг долларга яқин давлат маблағларини мақсадсиз сарфлаганликда айбдор деб топилган эди. Ўшанда бош вазирнинг рафиқаси 15 минг доллар жаримага тортилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрда Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берганди. ХЖС Исроил бош вазири Бинямин Нетаяҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда гумонламоқда.
Жорий йилнинг 27 январ куни Бинямин Нетаняҳу порахўрлик, фирибгарлик ва жамоатчилик ишончини суиистеъмол қилиш бўйича қайта бошланган учта иш бўйича эшитувларда иштирок этиш учун Тел-Авив округ судига етиб келган эди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025