Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Полтавани ўққа тутди — фотосуратлар
Беш қаватли бино вайрон бўлган. Қурбонлар сони камида 14 кишини ташкил этмоқда, улар орасида болалар ҳам бор. Харобалар остида одамлар қолаётган бўлиши мумкин. Зеленский зарбани «навбатдаги террорчилик жинояти» деб атади.

1 феврал тонгида Россия ҳарбийлари Украинанинг бир қанча ҳудудлари бўйлаб ҳаво зарбалари йўллади. Ракеталар ва дронлар Полтава, Харкив ва Запорижжядаги турар жойларга зарар етказган. Запорижжя, Одесса, Суми, Хмельницкая ва Киев областлари ҳам зарбалар остида қолган.
Полтавада Россия ракетаси беш қаватли уйга келиб урилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди, улар орасида икки бола ҳам бор, деб хабар берган Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати.
Яна 17 киши жароҳатланган, улардан тўрт нафари болалар, дейилади ФВДХ хабарида. 22 киши харобалар орасидан чиқариб олинган.
Қурбонлардан бири — актриса Анастасия Колвах. Бу маълумотни у ишлаган «Замонавий мулоқот театри» тасдиқлаган
Тарқалган фото ва видеоларда зарба беш қаватли уйнинг подъездини тўлиқ яксон этганини кўриш мумкин. Харобалар остида одамлар қолаётган бўлиши мумкин.
Вайроналарни тозалаш ва қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Воқеа жойида 460 дан ортиқ қутқарувчи, кучишлатар тузилмалар ва коммунал хизматлар ходимлари ишламоқда.
«Қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Воқеа жойида барча зарур хизматлар иш олиб бормоқда, қутқаришмоқда ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда», — дея Полтавадаги воқеаларга муносабат билдирган президент Володимир Зеленский.
Зеленский бу зарбаларни «навбатдаги террорчилик жинояти» деб атаган ва яна бир бор ғарблик ҳамкорларни мамлакатни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга, жумладан, қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари етказиб беришга чақирган.
Полтава бўйлаб зарбалар шанбага ўтар кечаси бошланиб, тонгга қадар давом этган, бутун Украина бўйлаб дронлар ва ракеталар орқали ёпирилма ҳужум уюштирилганида рўй берган.
Россия қўшини бу вақт давомида Полтава областига бир неча бор ҳужум уюштирган.
Полтава области ҳарбий маъмурияти Миргород районидаги энергетика инфратузилмалари шикастлангани, натижада 160 дан ортиқ хонадон электр таъминотидан узилганини маълум қилган.








Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025