Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салвадор АҚШдаги жиноятчилар ва ноқонуний мигрантларни қабул қилишга рози бўлди
Салвадор ўз «қамоқхона тизимининг бир қисмини аутсорсингга беришни» таклиф қилган. Америка томонида маълум бир ҳақ эвазига мамлакатдаги жиноятчиларни Салвадор қамоқхоналарига жойлаштиради.
Салвадор АҚШда қўлга олинган ноқонуний мигрантларни ўз қамоқхоналарига жойлаштиришга рози бўлди. Бундан ташқари, президент Найиб Букеле қўшимча ҳақ эвазига Қўшма Штатларда судланган жиноятчиларни ҳибсга олишни ваъда қилди. Улар «мегақамоқхона» номи билан машҳур «Террорчиларни сақлаш маркази»га юборилиши мумкин.
Найиб Букеле ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича битимни 3 феврал кунги учрашувда имзолаган. Давлат департаменти сайтидаги пресс-релизда келтирилишича, Сальвадор АҚШ ҳудудида ноқонуний равишда юрган МS-13 ҳамда Венесуэланинг Then de Aragua тўдалари аъзоларини қабул қилишга рози бўлган.
«Биз уларни жўнатамиз, Салвадор бўлса уларни ўз қамоқхоналарига жойлаштиради. Найиб Букеле айни вақтда АҚШда жазо ўтаётган жиноятчилар, улар ҳатто Америка фуқароси ёки қонуний резидент бўлса ҳам шундай йўл тутишни таклиф қилди», — дейди Рубио.
Букеле учрашув натижаларига изоҳ бераркан, Салвадор Қўшма Штатларга «қамоқхона тизимининг бир қисмини аутсорсингга беришни» таклиф қилганини айтди. Унинг таъкидлашича, Салвадор фақат «судланган жиноятчиларни» қабул қилади ва бунинг эвазига АҚШдан маблағ ундиради, аммо шу билан бирга, мамлакатдаги қамоқхона тизими янада барқарорлаштирилишига имкон яратилади.
Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришишдан анча олдин ноқонуний миграцияга қарши курашишини эълон қилганди. Инаугурациядан кейин дарҳол колумбиялик мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш бошланди. Богота аввалига уларни қабул қилишдан бош тортди, аммо Трампнинг 25 фоизли бож таҳдидидан кейин ўз қарорини ўзгартирди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025