Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўнгги 8 йил ичида инсон миясидаги микропластик заррачалар 50 фоизга ошди - тадқиқот
Таҳлил 1997 йилдан 2024 йилгача инсон миясида микропластик заррачалар миқдорининг барқарор ўсишини, 2016 йилдан 2024 йилгача эса 50 фоизга ошганини кўрсатди.
Инсон миясида стандарт пластик қошиқ ясаш учун етарлича пластмасса бўлиши мумкин. АҚШ Ню-Мексико университети олимлари 1997–2013, 2016 ва 2024 йилларда вафот этган одамларнинг мия тўқималари намуналарини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.
Таҳлил 1997 йилдан 2024 йилгача инсон миясида микропластик заррачалар миқдорининг барқарор ўсишини, 2016 йилдан 2024 йилгача эса 50 фоизга ошганини кўрсатди. Тадқиқот Nature Medicine журналида чоп этилди.
Инсон миясида кўпинча полиэтилен зарралари топилди. У барча микрозарраларнинг 75 фоизини ташкил қилади.
«Биз 45 ёшдан 50 ёшгача бўлган оддий одамнинг миясида кўрган концентрация ҳар бир грамм учун 4800 мкг ёки оғирлик бўйича 0,48 фоизни ташкил қилди», деди Ню-Мексико университети фармацевтика фанлари профессори ва тадқиқот ҳаммуаллифи Мэтю Кампен.
Бу битта пластик қошиқни тайёрлаш учун етарли миқдор. Концентрация ёши, жинси, этник келиб чиқиши ва ўлим сабабига боғлиқ эмас. Аммо тадқиқотлар шуни кўрсатдики, деменция билан оғриган одамларда заррачалар даражаси соғлом одамларга қараганда олти баравар юқори. Мутахассислар тадқиқотни давом эттириш зарур деб ҳисоблаб, бу фактлар ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик ҳақида гапиришдан тийилмоқда.
Мавзуга оид
18:18 / 23.05.2025
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди
16:25 / 21.05.2025
Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади
18:26 / 16.05.2025
Олимлар оғир бемор чақалоқ ҳаётини ДНК таҳрири орқали сақлаб қолди
20:13 / 29.04.2025