Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокат сўровини жавобсиз қолдирган ИИВ терговчиси маъмурий жазога тортилди
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Улуғбек Ҳамдамов суд қарори билан маъмурий жазога тортилди. У жиноят иши доирасида дастлабки тергов ҳаракатлари давомида гумонланувчининг адвокатини ишда иштирок этишидан четлаштириш тўғрисида асоссиз қарор қабул қилган. Суд уни адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳуқуқбузарлигини содир қилган деб топди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти терговчиси Улуғбек Ҳамдамовга ҳуқуқбузарлик содир қилгани учун жарима жазоси қўлланди. Kun.uz суд қарори билан танишди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, адвокат А.Акромхўжаев қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи Ўткир Файзиевнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилаётган бўлган. Ушбу шахсга нисбатан 2024 йил 22 август куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
2025 йил 16 январга келиб Тергов департаменти терговчиси Улуғбек Ҳамдамов номаълум сабабларга кўра адвокат А.Акромхўжаевни ишда иштирок этишидан четлаштириш тўғрисида асоссиз қарор қабул қилган.
Адвокат мазкур қарордан нусха олишни сўраб терговчи Улуғбек Ҳамдамовга адвокатлик сўрови юборган. Аммо сўровномасига жавоб ололмаган. Шу сабабли, А.Акромхўжаев судга мурожаат қилиб, Улуғбек Ҳамдамовни маъмурий жавобгарликка тортишни сўраган.
Тегишли тартибда чақиртирилишига қарамай Улуғбек Ҳамдамов суд мажлисига келмаган. Шунинг учун суд ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топган.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 31 январдаги қарори билан Улуғбек Ҳамдамов МЖтКнинг 197-1-моддасида (адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбли деб топилган. Унга БҲМнинг 2 баравари миқдорида, яъни 750 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
14:22 / 13.05.2025