Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўллари қурилиши 2025 йилда бошланади
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўллари қурилиши 2025 йилда бошланади, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 феврал куни йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишди.
Жаҳон банки иштирокида Тошкент-Андижон муқобил йўли лойиҳалаштирилди. 314 км узунликдаги тезюрар магистрал икки шаҳар ўртасидаги йўл вақтини 5 соатдан 3 соатгача қисқартириши, ЙТҲ сонини 40 фоизга камайтириши ва ЯИМни 2,6 фоизга ошириши кутилмоқда
«Бу 10,5 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган водийни пойтахт билан боғловчи артерия бўлади. Шу боис президент бу лойиҳанинг муҳимлигини яна бир бор таъкидлади», — деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида.
Вазирнинг сўзларига кўра, 30 дан ортиқ хорижий компаниялар лойиҳага қизиқиш билдирган. «Жорий йилда қурилиш ишларини бошлаймиз», — деди Маҳкамов.
Транспорт вазири, шунингдек, 2025 йилда Тошкент ва Самарқанд ўртасида пулли трасса қурилишини бошлаш режалари ҳақида гапирди. Гап умумий узунлиги 300 км бўлган олти тасмали йўл ҳақида бормоқда.
«Барча лойиҳавий ҳужжатлар якунлаб, тендер ишларини амалга оширяпмиз. Бу йил ушбу лойиҳа бўйича ҳам қурилиш ишлари режалаштирилган. Ҳурматли президентимиз ушбу икки йўлда қурилишни тезроқ бошлаш учун тендерни барча қоидаларга риоя қилган ҳолда, лекин ортиқча вақт сарфламасдан ўтказиш вазифасини қўйди», — деди у.
2024−2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қарорга кўра, ўтган йилнинг декабр ойида пудратчини аниқлаш, у билан шартнома тузиш ва қурилишни бошлаш режалаштирилганди. Ишларни 2028 йил охиригача якунлаш, кейин эса бошқарувни ДХШ асосида хусусий операторга ўтказиш режалаштирилган. Тошкент-Самарқанд йўлининг дастлабки нархи 2,2 млрд долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025