Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қарздор хонадон сабаб бутун уй иссиқлик таъминотидан узилиши рад этилди
Иссиқликни барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш мақсадида барча чора-тадбирлар кўрилаётгани таъкидланди.
Кўп квартирали уй хонадонларидан бирининг иситиш тизимидан қарзи мавжудлиги сабабли, бутун турар-жой биносида иссиқлик таъминотининг ўчирилиши ҳақида тарқалаётган маълумотлар ёлғон. Бу ҳақда Тошкент шаҳрини иссиқлик энергияси билан таъминловчи Veolia Energy компанияси хабар берди.
«Қўшниларнинг қарзи туфайли кўп квартирали уйда коммунал хизматларнинг ўчирилиши ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади хабарда.
Компания коммунал хизматлар сифатига бўлган эътиборни юқори баҳолашини, иссиқликни барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш мақсадида барча чора-тадбирларни кўраётганини таъкидлаган.