Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли яшаш массивларида яшил ҳудудларни бетонлаштирганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
“Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш;
- аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш;
- табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш;
- ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш;
- “яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш;
- республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида йирик “яшил энергия” станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш.
Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, экология соҳаси илмий ҳамжамияти таклифларини инобатга олган ҳолда тупроқнинг унумдор қатламини сақлаб қолиш ва яшил ҳудудларни асраш мақсадида 2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.
Мавзуга оид
11:44 / 11.03.2025
Ўзбекистон каналларни бетонлаш ҳисобига сув сарфини 15 фоизгача камайтирди
15:33 / 04.10.2024
АҚШда “яшил” бетондан дунёдаги биринчи осмонўпар бинони қуриш бошланди
12:32 / 29.03.2024
Тошкентда қурилиши битмаган бинонинг бетон бўлакларидан бири қулаб тушди
19:42 / 05.08.2023