Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Атлетико Мадрид» Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга кўмаклашади
Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Испанияга ташрифи давомида ушбу мамлакатнинг машҳур футбол клубларидан бири – Мадриднинг "Aтлетико" жамоаси мутасаддилари билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
"Атлетико" футбол клубининг машҳурлиги ва жаҳон миқёсидаги таъсиридан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг ноёб сайёҳлик маскани сифатида янада тарғиб қилишда ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакатнинг бой маданий ва тарихий меросини оммалаштириш, шунингдек, асосий туристик йўналишларни тарғиб қилишга қаратилган қўшма маркетинг ва реклама кампанияларини ўтказиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Мазкур учрашув туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди ва хорижий сайёҳларни жалб этишга қаратилган маркетинг стратегиясини кенгайтириш учун янги имкониятлар очади.
"Атлетико" футбол клуби билан ҳамкорлик Ўзбекистонга глобал ахборот ва реклама кампанияларига интеграциялашиш имконини беради.
Мавзуга оид
11:06 / 11.04.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида "Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси" яратилади
02:38 / 03.04.2025
Испания кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни яримфиналда қолдириб кетди. Финалда «Эл Класико» бўлади
14:52 / 28.02.2025
Хитойда ғамгин кучукчани эслатувчи қоя топилди. Сайёҳлар у билан суратга тушиш учун итларини олиб бормоқда (фото)
13:20 / 04.02.2025