Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда сурхондарёлик ҳайдовчилар тошбўрон қилингани ҳақидаги хабар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда қашқадарёлик ҳайдовчилар сурхондарёлик ҳайдовчиларни тошбўрон қилгани тўғрисида хабар тарқалди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 2 феврал куни соат 23:31 да Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро М.Х. Қашқадарё вилояти 102 хизматига қўнғироқ қилган.
У Сурхондарё вилоятидан Самарқанд вилоятига DAF русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида қатнов йўлининг Ғузор тумани “Апарди” МФЙ ҳудудидан ўтаётган вақтида номаълум шахслар томонидан тош отилиши натижасида автомашинасининг олд ойнаси синганини маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойига профилактика инспектори етиб борган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
16:37 / 20.05.2025