Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қоидабузар ҳайдовчиларга оид яна бир статистика очиқланди
Ўзбекистонда 2024 йилда йўл ҳаракати қоидаларини бузган 26 мингдан ортиқ ҳайдовчи жабрланувчига енгил тан жароҳати етказган ёки анча миқдорда моддий зарар келтирган.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 2024 йилда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (МЖтКнинг 133-моддаси) билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 40 119 нафар шахсга нисбатан 39 270 та иш кўриб тамомланган.
Олий суднинг маълум қилишича, шундан 26 063 нафар шахсга нисбатан жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш каби маъмурий жазолар қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, расмий статистикага кўра, 2024 йил Ўзбекистонда 9 364 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, уларда 2 203 киши ҳалок бўлган, 8 901 киши тан жароҳати олган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
10:27 / 22.05.2025