Украина дронлари Саратов областига ҳужум қилди
Украина учувчисиз учоқлари учун потенциал нишонлар Энгелсдаги стратегик авиация аэродроми ва Саратов нефтни қайта ишлаш заводи бўлиши мумкин.

Фото: Telegram / breakingmash
11 феврал, сешанбага ўтар кечаси Саратов областига Украина учувчисиз учоқлари ҳужум қилди. Энгелс ва Саратов аҳолиси портлаш овозлари ҳақида хабар берди. Ҳудудда учувчисиз учоқ ҳужуми хавфини Саратов области губернатори Роман Бусаргин Россия Мудофаа вазирлигига таяниб ижтимоий тармоқларда тасдиқлади.
Mash Telegram-канали хабарига кўра, Саратовда бўлаклар қулаганидан кейин катта ёнғин бошланган. Baza Telegram-каналига кўра, тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, инфратузилма объекти ёнмоқда. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумотлар йўқ.
Украина учувчисиз учоқлари учун потенциал нишонлар Энгелсдаги стратегик авиация аэродроми ва Саратов нефтни қайта ишлаш заводи бўлиши мумкин. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг товушлари ҳақида аввалроқ Саратов жанубида жойлашган Волгоград области Telegram-каналлари хабар берган эди.
Мавзуга оид

11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди

14:51 / 07.05.2025
Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди

08:51 / 06.05.2025
Собянин: Москва осмонида 19 та дрон уриб туширилди

11:07 / 03.05.2025